Бугун
7
Ўзбек

Колумбиялик ҳимоячи: «Фақат гол урганим учун қаҳрамон эмасман. Бу ғалаба бутун жамоаники»

Футбол
24 июн, 06:30
Жанубий америкаликлар Конго ДР устидан ғалаба қозониб, муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Колумбиялик ҳимоячи: «Фақат гол урганим учун қаҳрамон эмасман. Бу ғалаба бутун жамоаники»
Foto: Getty Images
23.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Колумбия Колумбия 1 : 0 Конго Демократик Республикаси Конго Демократик Республикаси

Колумбия миллий жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-турида Конго ДРни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, муддатидан аввал плей-офф босқичига йўл олди.

Гуруҳнинг илк турида Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия миллий жамоаси айнан шу рақиб билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Нестор Лоренсо шогирдлари эса африкаликлар ҳимоясини ёриб ўтишга муваффақ бўлди.

Баҳсдаги ягона гол 76-дақиқада урилди. «Кристал Пэлас» ҳимоячиси Даниел Мунёснинг зарбаси Стив Капуадига тегиб, дарвозадан жой олди. Бу футболчининг турнирдаги иккинчи голи бўлди.

Колумбия баҳс давомида катта устунликка эга бўлиб, рақиб дарвозаси томон 20 марта зарба йўллади. Шунга қарамай, Конго ДР дарвозабони Лионел Мпаси бир қатор ажойиб сейвлар амалга ошириб, жамоасини узоқ вақт ўйинда ушлаб турди.

«Фақат гол урганим учун қаҳрамон эмасман. Бу ғалаба бутун жамоаники. Биз бир оиламиз ва уч очкони биргаликда қўлга киритдик», — деди Мунёс ўйиндан сўнг.

Маълумот учун, Колумбия миллий жамоаси икки турдан кейин 6 очко билан K гуруҳида пешқадамлик қилмоқда ва муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини нақд қилди. Гуруҳ ғолибини аниқлайдиган баҳсда колумбияликлар Португалия миллий жамоасига қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Колумбия Колумбия
  • Конго Демократик Республикаси Конго Демократик Республикаси
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар