Бугун
7
Ўзбек

Будимир Хорватия тарихидаги рекордни янгилади

Футбол
24 июн, 07:46
Тажрибали ҳужумчи мундиалдаги гол муаллифлари орасида энг ёши каттасига айланди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Будимир Хорватия тарихидаги рекордни янгилади
Foto: Getty Images
23.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Панама Панама 0 : 1 Хорватия Хорватия

Хорватия миллий жамоаси ҳужумчиси Анте Будимир Жаҳон чемпионати тарихидан жой олган рекордни янгилади.

Панама миллий жамоасига қарши гуруҳ босқичининг 2-тур баҳсида ягона гол муаллифига айланган Будимир Хорватия тарихидаги энг ёши катта гол урган футболчи бўлди.

Оptа маълумотига кўра, ҳужумчи бу натижани 34 ёш-у 337 кунлигида қайд этди. Шу тариқа у 2014 йилги Жаҳон чемпионатида Ивица Олич ўрнатган рекордни ортда қолдирди. Олич ўша пайтда 34 ёш-у 277 кунлигида гол урганди.

Будимирнинг голи Хорватияга Панама устидан 1:0 ҳисобидаги муҳим ғалабани тақдим этди.

Маълумот учун, Хорватия миллий жамоаси икки турдан кейин 3 очко билан L гуруҳида учинчи ўринда бормоқда. Жамоа плей-офф йўлланмаси тақдирини ҳал қиладиган сўнгги турда Гана миллий жамоасига қарши майдонга тушади. Баҳс 28 июн куни бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Панама Панама
  • Хорватия Хорватия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар