Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринио «Эл Класико» баҳсларининг аввалги нуфузи ҳақида фикр билдирди.
Португалиялик мутахассиснинг фикрича, ҳозирги «Реал» – «Барселона» қарама-қаршиликлари аввалги йиллардагидек катта қизиқиш уйғотмаяпти.
«Одамлар бу ўйинларни аввалгидек томоша қилмаяпти. Ўша пайтларда дунё гўё тўхтаб қолгандек бўларди.
Криштиану Роналду ва Лионел Месси иконалар эди. Улар дунёнинг энг яхши футболчилари ҳисобланган. Ўша баҳслар ҳақиқий телбалик эди», — деди Моуринио derbyderbyderby.it нашрига.
Маълумот учун, Жозе Моуринио «Реал»ни илк бор 2010–2013 йилларда бошқарган. Ўша даврда мадридликлар ва «Барселона» ўртасидаги баҳслар футбол оламининг энг муҳим воқеаларидан бири саналарди. Моуринио 2026 йил ёзида иккинчи бор «қироллик клуби» бош мураббийи этиб тайинланди.