Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Конго ДР ва Ўзбекистон миллий жамоалари ўртасидаги баҳсни Германия ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
ФИФА тайинловига кўра, учрашув бош ҳаками сифатида германиялик Феликс Свайер фаолият юритади. Унга қанотларда ҳамюртлари Роберт Кемптер ва Кристиан Диц ёрдам беради.
Шунингдек, испаниялик Алехандро Эрнандес тўртинчи расмий ҳакам, Диего Санчес эса захира ҳакам вазифасини бажаради.
Ўзбекистон миллий жамоаси ва Конго ДР ўртасидаги баҳс 28 июн куни АҚШнинг Атланта шаҳридаги «Атланта Стедиум»да бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Феликс Свайер ФИФА тоифасидаги тажрибали ҳакамлардан бири ҳисобланади. У аввал ҳам Европа чемпионатлари, Чемпионлар лигаси ва Жаҳон чемпионати саралаш босқичи баҳсларида ишлаган. Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026даги гуруҳ босқичини айнан Конго ДРга қарши баҳс билан якунлайди.