ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Жазоир ва Австрия миллий жамоалари ўртасидаги баҳсни Ўзбекистон ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
ФИФА эълон қилган тайинловларга кўра, учрашувнинг бош ҳаками сифатида Илгиз Танташев ишлайди. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беради.
Тўртинчи расмий ҳакам вазифасини мексикалик Катиа Гарсия бажаради. Захира ассистент ҳакам сифатида эса Сандра Рамирес фаолият юритади.
Баҳс 28 июн куни Тошкент вақти билан соат 07:00 да АҚШнинг Канзас-Сити шаҳридаги стадионда бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Илгиз Танташев ва унинг жамоаси бунгача Шотландия - Марокаш баҳсини бошқарган эди.