Бугун
7
Ўзбек

Месси ЖЧ-2030да ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди

Футбол
24 июн, 09:00
Аргентина сардори узоқ муддатли режалар ҳақида ўйламаётганини айтди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Месси ЖЧ-2030да ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди
Foto: Getty Images
22.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Аргентина Аргентина 2 : 0 Австрия Австрия

Аргентина миллий жамоаси ва «Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Месси ЖЧ-2030да иштирок этиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

Бугун, 24 июн куни 39 ёшни қарши олган футболчидан келажакдаги режалари ва навбатдаги мундиалда ўйнаш имконияти ҳақида сўралди.

«Билмайман. Ростини айтсам, ҳозир бу ҳақда ўйламаяпман. Бу жуда узоқ истиқболдек туюлади. Аввал ҳам айтганимдек, мен бугунги кун билан яшайман ва эътиборимни ҳозирги вазиятга қаратаман», — дея Мессининг сўзларини журналист Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Маълумот учун, Лионел Месси Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Аргентина миллий жамоаси сардори мундиалларда 18 та гол урган. Шунингдек, у 2022 йилги Жаҳон чемпионатида Аргентина билан бош совринни қўлга киритган. Айни пайтда Месси ЖЧ-2026да ҳам ўз жамоасининг асосий етакчиларидан бири бўлиб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аргентина Аргентина
  • Австрия Австрия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар