Бугун
7
Ўзбек

ОКМК ўртоқлик баҳсида Тожикистон клубини йирик ҳисобда мағлуб этди

Футбол
24 июн, 08:06
Олмалиқ клуби ёзги йиғин доирасидаги назорат учрашувида 10 та гол урди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
ОКМК ўртоқлик баҳсида Тожикистон клубини йирик ҳисобда мағлуб этди
Foto: Getty Images

ОКМК ёзги йиғин доирасида ўтказилган ўртоқлик баҳсида Тожикистоннинг «Эсхата» клубини 10:2 ҳисобида мағлуб этди.

Олмалиқликлар учрашув давомида рақиб дарвозасига ўнта гол йўллаб, йирик ғалабани қўлга киритди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, голларга Холмуродов 4 марта, Абдураҳмонов 3 марта, Собиржонов, Сенага ва Койич биттадан муаллифлик қилган.

Мазкур баҳс ОКМК учун янги мавсум олдидан тайёргарлик жараёнининг бир қисми бўлди.

Маълумот учун, ОКМК ушбу мавсум Ўзбекистон Суперлигаси ва халқаро мусобақаларда юқори натижалар учун курашишни мақсад қилган. Жамоа ёзги йиғин давомида бир нечта назорат ўйинлари ўтказишни режалаштирган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • OKMK OKMK
Бугунги янгиликлар