Live
1
Ўзбек

«Барселона» Оярcабални Алваресга муқобил вариант сифатида кўрмоқда

Футбол
24 июн, 08:09
Каталонияликлар ҳужум чизиғини кучайтириш устида ишламоқда.
«Барселона» Оярcабални Алваресга муқобил вариант сифатида кўрмоқда
Foto: Getty Images

«Барселона» «Реал Соседад» ҳужумчиси Микел Оярcабал трансферига қизиқиш билдирмоқда.

El Chiringuito хабарига кўра, каталонияликлар Роберт Левандовскининг кетишидан сўнг ҳужумчи қидирмоқда. Шу сабабли клуб бир нечта вариантларни кўриб чиқмоқда.

Манбага кўра, Мадриднинг «Атлетико» клуби форварди Хулиан Алварес трансфери бўйича вазият ноаниқ бўлиб қолаётгани сабаб Оярcабал муқобил номзод сифатида баҳоланмоқда.

29 ёшли футболчи ўтган мавсум «Реал Соседад» сафида 40 та баҳсда майдонга тушиб, 18 та гол ва 4 та ассист қайд этди.

Тransfermarkt портали Оярcабалнинг бозор қийматини 25 миллион еврога баҳолаган.

Маълумот учун, Микел Оярcабал айни пайтда Испания миллий жамоаси сафида ЖЧ-2026да иштирок этмоқда. Ҳужумчи узоқ йиллардан буён «Реал Соседад»нинг асосий етакчиларидан бири ҳисобланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Барселона Барселона
  • Реал Сосиедад Реал Сосиедад
Бугунги янгиликлар