Бугун
7
Ўзбек

Далич: «Модрич — Хорватия тарихидаги энг яхши футболчи»

Футбол
24 июн, 10:00
Мураббий яримҳимоячининг 200-ўйинидан кейин унга юксак баҳо берди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Далич: «Модрич — Хорватия тарихидаги энг яхши футболчи»
Foto: Getty Images
23.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Панама Панама 0 : 1 Хорватия Хорватия

Хорватия миллий жамоаси бош мураббийи Златко Далич Лука Модричнинг юбилей учрашуви ҳақида фикр билдирди.

Панама миллий жамоасига қарши баҳс 39 ёшли яримҳимоячи учун Хорватия сафидаги 200-ўйин бўлди. Ушбу учрашувда хорватлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Миллий жамоа сафида 200 та ўйин ўтказиш — ақл бовар қилмайдиган натижа. Бундай маррага жуда кам футболчилар эришган.

Бутун дунё мухлисларининг унга бўлган муҳаббати Лука Модричнинг ким эканини яққол кўрсатиб турибди. У Хорватия футболи тарихига энг яхши футболчи сифатида кирган», — деди Далич pianetamilan.it нашрига.

Маълумот учун, Лука Модрич Хорватия миллий жамоаси сафида Жаҳон чемпионати кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган. 2018 йилда эса «Олтин тўп» совринини ютиб, Месси ва Роналду ҳукмронлигига барҳам берган эди. Ҳозирда тажрибали яримҳимоячи Италиянинг «Милан» клубида фаолият олиб бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Панама Панама
  • Хорватия Хорватия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар