Live
1
Ўзбек

«Челси» Дисаси учун нарх белгилади

Футбол
24 июн, 11:13
Франциялик ҳимоячига «Рома» қизиқиш билдирмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Челси» Дисаси учун нарх белгилади
Foto: Getty Images

«Челси» ҳимоячиси Аксел Дисаси ёзги трансферлар ойнасида Лондон клубини тарк этиши мумкин.

Журналист Мирко Ди Наталенинг хабар беришича, франциялик футболчига Италиянинг «Рома» клуби қизиқиш билдирмоқда. Римликлар сўнгги соатларда футболчининг эҳтимолий трансфери бўйича расмий сўров юборган.

Манбага кўра, «Челси» 27 ёшли марказий ҳимоячини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Дисаси 2023 йилда «Монако»дан 45 миллион евро эвазига «Челси» сафига қўшилганди. Унинг Лондон клуби билан тузган шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

2025/26 йилги мавсумнинг иккинчи қисмини футболчи ижара асосида «Вест Ҳэм» сафида ўтказди. У барча мусобақаларда 17 та баҳсда майдонга тушиб, битта гол уришга муваффақ бўлди.

Маълумот учун, Тransfermarkt портали Аксел Дисасининг бозор қийматини 15 миллион еврога баҳолаган. Франциялик ҳимоячи фаолияти давомида «Реймс», «Монако» ва «Челси» клубларида тўп тепган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар