Live
1
Ўзбек

Лутфулла Тўраев: «Урган голимиз ҳисобланганида бошқача ўйин кутсак бўларди»

Эксклюзив
24 июн, 11:46
Tribuna.uz мухбири миллий жамоанинг собиқ футболчиси билан Португалияга қарши баҳс борасида суҳбатлашди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Лутфулла Тўраев: «Урган голимиз ҳисобланганида бошқача ўйин кутсак бўларди»
Фото: Нефтчи ПФК
23.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Португалия Португалия 5 : 0 Ўзбекистон Ўзбекистон

Ўзбекистон миллий жамоамиз жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинин Португалияга қарши ўтказди. Жуда кучли рақибга қарши ўйинда 5:0 ҳисобида мағлубиятга учрадик.

Миллий жамоамизнинг собиқ футболчиси Лутфулла Тўраев билан мазкур учрашув борасида суҳбатлашдик.

- Ўйин биз учун яхши якунланмади. Бундай оғир ўтган учрашувдан кейин нималар дея оласиз?

- Ҳа, албатта, биз учун яхши якунланмади. Лекин нима ҳам дея оламиз? Португалия жаҳон чемпиони бўлиш учун даъвогар жамоа ҳисобланади.

- Нима деб ўйлайсиз, мағлубиятимиз учун асосий сабаб нимада бўлди?

- Ўйлашимча, жуда тезкор гол ўтказиб юбордик.

- Иккита ўйинда дарвозамиздан 8 та гол ўтказиб юбордик. Иккала учрашувда иккита дарвозабон майдонга туширилди. Буни қандай изоҳлаган бўлардингиз?

- Ҳозирда биздаги барча дарвозабонларни ҳаммаси яхши савиядаги посбонлар. Аммо учрашувдаги иккинчи голни Абдувоҳид қайтарса бўларди, деб ўйлайман.

- Португалиянинг босимига дастлабки дақиқалардан дош бера олмадик. Футболчилар руҳий ўрадан чиқиши қийин кечди. Бунга рақибнинг ўта тажрибали экани қўл келдими?

- Тажриба борасида савол-жавоб бўлиши мумкин эмас. Ҳа, жуда кучли жамоа. Шу боис голни жуда тез ўтказдик. Бизни урган голимизни ҳисоблашганда бошқача ўйин кутсак бўларди.

- Асосий таркиб тўғри танланганди, деб ўйлайсизми?

- Ҳа, менимча асосий таркиб тўғри танланган эди. Акмал Мозговойни бу сафар ҳам яна асосий таркибда майдонга тушади, деб кутгандим.

- Иккита ўйиндан кейин хулосаларингиз қандай бўлди?

- Бизни бу биринчи марта жаҳон чемпионатида қатнашишимиз. Ҳозир бир нима деб йигитларни қоралаб бўлмайди. Бу жаҳон чемпионати. Бизга жуда катта тажриба, деб ўйлайман.

- Ўйиндан олдин қандай натижани кутаётгандингиз?

- Унчалик катта натижа кутмадим. Аммо бундай катта ҳисоб бўлишини ҳам кутмагандим.

- Бош мураббийнинг миллий жамоамиздаги ишига қандай баҳо берасиз?

- Баҳони насиб қилса, Осиё Кубогидан кейин берамиз.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар