Live
2
Ўзбек

«Челси» Рамонни сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда

Футбол
24 июн, 14:15
Лондон клуби ҳимояни кучайтириш истагида уч-тўрт муқобил вариантни ўрганмоқдалар.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Челси» Рамонни сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда
Фото: Getty Images

«Челси» клуби «Комо»нинг марказий ҳимоячиси Хакобо Рамонга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

Манбага кўра, «кўклар» раҳбарияти 21 ёшли фуболчини ёзги трансфер ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтириш учун кўриб чиқаётган номзодлар шорт-листига киритган.

Рамондан ташқари, «Челси»нинг устувор мақсадлари рўйхатида «Кристал Пэлас» ҳимоячиси Максанс Лакруа ҳам бор, бироқ лондонликлар параллел равишда яна уч-тўрт муқобил вариантни ўрганмоқдалар.

Ўтган мавсумда Рамон «Комо» таркибида барча турнирларда 37 та ўйин ўтказган. Клуб тарихида биринчи марта Чемпионлар Лигасига йўлланма олишга ёрдам берган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар