Мадриднинг «Атлетико» клуби вингери Тиаго Алмада фаолиятини Яқин Шарқда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Херман Гарсия Грова хабар берди.
Манбага кўра, «Ал Аҳли» клуби бразилиялик 25 ёшли футболчига жиддий қизиқмоқда. Клуб «матрасчилар»га 26 миллион евро миқдорида таклиф билан чиқиши кутилмоқда.
Алмаданинг ўзи келажаги борасида 2026 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг қарор қабул қилишни режалаштирмоқда.
Ўтган ёзда «Атлетико» Алмадани Бразилиянинг «Ботафого» клубидан 21 миллион евро эвазига сотиб олган эди.
Шундан сўнг у клуб сафида барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та ассистни қайд этган.