«Ювентус»нинг ҳужумчиси Жонатан Дэвид ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар берди.
Манбага кўра, «зебралар» канадалик 26 ёшли футболчини қўйиб юборишга қарши эмас. Клуб Дэвиднинг трансферидан камида 30 миллион евро истамоқда.
Футболчининг хизматига «Тоттенҳэм» ва «Лион» жамоалари томонидарн қизиқиш бўлмоқда.
Қайд этилишича, Жонатан жаҳон чемпионатидан сўнг келажаги борасида якуний қарорга келади.
Ўтган мавсумда Дэвид барча турнирларда 46 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 5 та ассистни қайд этган.