Live
2
Ўзбек

FIFA Қатар футболчисини 5 та ўйинга дисквалификация қилди

Футбол
24 июн, 17:41
Ассим Осиё кубогида ҳам қатарликларга ёрдам бера олмайди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
FIFA Қатар футболчисини 5 та ўйинга дисквалификация қилди
Фото: Getty Images

Қатар миллий жамоаси яримҳимоячиси Ассим Мадибо Канада футболчиси Исмоил Конега нисбатан қўпол ҳаракати учун беш ўйинга четлатилди. Бу ҳақда FIFA тартиб-интизом қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, Коне оёғини синдириб олган ва жарроҳлик амалиётини ўтказишига тўғри келганди. Бу баҳсда эса Модибо майдондан четлатилганди.

Бу ҳолат бўйиа Ассим рақибидан узр сўраган ва операциядан сўнг уни кўриш учун шифохонага борган.

Шу тариқа, Мадибо Осиё кубоги-2027да ҳам Қатар миллий жамоаси иштирокчидаги 4 та ўйинни ўтказиб юборишига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё вакили жаҳон чемпионатининг 3-турида Боснияга ютқазиб, Б гуруҳида сўнгги ўринни эгаллади.

Бугунги янгиликлар