Бугун
6
Ўзбек

Эквадор устози: «Футболчилар мамлакат аҳолиси учун катта қувонч бағишлади»

Футбол
25 июн, 20:23
Жанубий америкаликлар плей-офф босқичига йўлланма олди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
 Эквадор устози: «Футболчилар мамлакат аҳолиси учун катта қувонч бағишлади»
Фото: Getty Images
25.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Эквадор Эквадор 2 : 1 Германия Германия

Эквадор миллий жамоаси бош мураббийи Себастян Беккасесе Германия устидан (2:1) қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, жанубий америкаликлар ушбу ғалабадан сўнг плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди.

«Бу муҳим ғалабани қўлга киритди. Бу мен учун эмас, балки халқимизга муҳим. Футболчилар Эквадор мамлакати аҳолисига катта қувонч олиб келишди. Бундан завқланишимиз ва нишонлашимиз керак. Ҳозир фақат нишонлайлик ва муваффақиятдан завқ олайлик»», — дея Беккасесенинг сўзларини BBC келтирмоқда.

Маълумот учун, ушбу гуруҳда Германия пешқадамга айланди. Кот-д'Ивуар олти очко билан 2-ўринни эгаллади. Эквадор 4 очко билан 3-поғонадан жой олган бўлса, Кюрасао сўнгги ўринни банд этди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эквадор Эквадор
  • Германия Германия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар