«Манчестер Юнайтед» дарвозабонлик позициясини 2026 йилги жаҳон чемпионати иштирокчиси билан кучайтириши мумкин.
The Sun нашри хабар беришича, клубнинг қизиқишлари доирасига Шотландия миллий жамоасининг 30 ёшли асосий дарвозабони Ангус Ганн тушиб қолган.
Қайд этилишича, манкунианликлар дарвозабонлар Андре Онана ва Алтай Байиндирни сотиш режалари фонида тажрибали дарвозабон изламоқда.
Ганн «Ноттингҳэм Форест»ни эркин агент мақомида тарк этган, аммо Шотландия миллий жамоасининг жаҳон чемпионатидаги барча учта ўйинида: Ҳаити, Марокаш ва Бразилияга қарши бошланғич таркибда майдонга тушган.