«Байер» ҳужумчиси Патрик Шик Чехия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлашга қарор қилганини расман маълум қилди.
30 ёшли футболчи ушбу қарор узоқ ўйланганини ва жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирок таъсирида шошилинч қабул қилинмаганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, миллий жамоадаги фаолияти давомида доимо мамлакатига муносиб ҳимоя қилиш учун бор кучини сарфлаган.
Маълумот учун, Патрик 2016 йилда Чехия миллий жамоасида дебют қилган. Бу вақт давомида 56 та учрашувда майдонга тушиб, 26 та гол муаллифига айланди ҳамда мамлакат футболи тарихидаги энг сермахсул ҳужумчилардан бири сифатида фаолиятини якунлади.