Live
2
Ўзбек

Нойер ЖЧда кетма-кет тўққизинчи ўйинида ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди

Футбол
25 июн, 21:51
Бу жаҳон чемпионатлари тарихидаги сўнгги 72 йил ичидаги энг узоқ давом этган серия ҳисобланади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Нойер ЖЧда кетма-кет тўққизинчи ўйинида ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди
Фото: Getty Images
25.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Эквадор Эквадор 2 : 1 Германия Германия

Германия миллий жамоаси дарвозабони Мануэл Нойер жаҳон чемпионатларида кетма-кет тўққизинчи учрашувда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди.

Squawka маълумотига кўра, бу жаҳон чемпионатлари тарихидаги сўнгги 72 йил ичидаги энг узоқ давом этган серия ҳисобланади.

Шу тариқа, Нойер мундиалдаги кетма-кет тўққизта ўйинда гол ўтказган илк дарвозабон сифатида антирекорд қайд этди.

Маълумот учун, 40 ёшли кипер 2010 йилдан бери бешта жаҳон чемпионатида иштирок этиб келмоқда. 2014 йилда у миллий жамоа билан ғолибликни қўлга киритган. Шунингдек, мундиаллар тарихидаги энг кўп ўйин ўтказган дарвозабон ҳисобланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эквадор Эквадор
  • Германия Германия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар