Live
2
Ўзбек

Нойер ЖЧдаги ўйинлар сони бўйича Марадонани ортда қолдириб, 6-ўринга кўтарилди

Футбол
26 июн, 14:55
Агар Германия яримфиналгача бора олса, дарвозабон 2-ўринга чиқиши мумкин.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Нойер ЖЧдаги ўйинлар сони бўйича Марадонани ортда қолдириб, 6-ўринга кўтарилди
Foto: Getty Images
25.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Эквадор Эквадор 2 : 1 Германия Германия

Германия миллий жамоаси дарвозабони Мануэл Нойер Жаҳон чемпионатларида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар орасида яна бир поғона юқорилади.

40 ёшли посбон ЖЧ-2026 3-туридан ўрин олган Эквадорга (1:2) қарши баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди.

Шу тариқа Нойернинг мундиаллардаги ўйинлари сони 22 тага етди ва у бу борада аргентиналик афсона Диего Марадонани (21) ортда қолдирди.

«Бавария» аъзосидан юқорида 5 футболчи бор: Паоло Малдини (23, Италия), Криштиану Роналду (24, Португалия), Мирослав Клозе (24, Германия), Лотар Маттеус (25, Германия) ва Лионел Месси (28, Аргентина).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эквадор Эквадор
  • Германия Германия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар