Live
1
Ўзбек

Германия билан ўйиндаги ғалаба шарафига Эквадорда дам эълон қилинди

Футбол
26 июн, 10:41
Мамлакат президенти жаҳон чемпионати-2026 гуруҳ босқичидаги муваффақият сабабли шундай қарор қабул қилди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Германия билан ўйиндаги ғалаба шарафига Эквадорда дам эълон қилинди
Фото: Getty Images
25.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Эквадор Эквадор 2 : 1 Германия Германия

Эквадор президенти Даниэл Нобоа жаҳон чемпионати-2026 гуруҳ босқичи доирасида Германия миллий жамоаси мағлуб этилганидан (2:1) сўнг, миллий жамоа мусобақа плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритгач, 26 июнни дам олиш куни деб эълон қилди.

Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати X ижтимоий тармоғида хабар берди.

«Танқидлар, ҳақоратлар ва оғир дамларга қарамай, ўзини тиклаб, бутун мамлакатга катта қувонч улашган футболчилар ва мураббийга миннатдорчилик билдираман. Эртага дам олиш куни! Эквадорга олқишлар!», - дейилади хабарда.

Маълумот учун, Эквадор миллий жамоаси 2006 йилдан бери илк бор жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичида майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эквадор Эквадор
  • Германия Германия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар