Казуйоши Миура профессионал футболчилик фаолиятидаги 42-мавсумини ўтказади.
Япониянинг куч жиҳатидан учинчи дивизионида иштирок этувчи «Фукусима Юнайтед» клуби «Йокоҳама»га тегишли 59 ёшли ҳужумчининг ижара шартномаси узайтирилганини эълон қилди.
Янги келишув 2027 йилнинг 30 июнигача амал қилади.
Аввалроқ Миура Бразилия, Италия, Хорватия, Австралия ва Португалия клубларида ҳам тўп тепган. У Япония миллий жамоаси сафида 89 та ўйинда қатнашиб, 55 та гол урган.
Ўтган мавсумда Казуйоши 6 та баҳсда майдонга тушди, аммо гол ёки ассист қайд эта олмади.
59 ёшли Миура фаолиятидаги 42-мавсумини ўтказади
Футбол
25 июн, 12:05
Япониянинг 3-дивизионида ўйнайдиган клуб ҳужумчи билан шартномани узайтирди.
Foto: Getty Images