Германия миллий жамоаси яримҳимоячиси Жамал Мусиала ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг сўнгги турида Эквадорга қарши учрашувда майдонга тушмайди.
Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабарига кўра, бу қарор футболчининг ўзи ва бош мураббий Юлиан Нагелсманн ўртасидаги келишув асосида қабул қилинган.
23 ёшли яримҳимоячига ўйин юкламасини бошқариш мақсадида дам берилади.
Манбага кўра, Мусиаланинг ўрнини асосий таркибда «Штутгарт» яримҳимоячиси Дениз Ундав эгаллайди.
Эслатиб ўтамиз, Германия ЖЧ-2026 плей-офф босқичига муддатидан олдин йўл олган учинчи терма жамоага айланганди. Немислар иккинчи турда Кот-д'Ивуарни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди.