«Ливерпул»нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп келажакда яна мураббийлик фаолиятига қайтиши мумкинлигини айтди.
Gazzetta dello Sport нашрига берган интервюсида ундан Мадриднинг «Реал» клубини бошқариш эҳтимоли ҳақида сўралди. Германиялик мутахассис бу саволга аниқ жавоб беришдан бош тортди.
«Агар ҳозир бу саволга жавоб берсам, аввал айтган барча гапларимнинг аҳамияти қолмайди. Ҳозир у ерда Жозе Моуринё ишлаяпти ва бу нормал ҳолат. Шунинг учун изоҳсиз», — деди Клопп Gazzetta dello Sport нашрига.
59 ёшли мутахассис мураббийликка қайтиш эҳтимоли ҳақида ҳам фикр билдирди.
«Ҳар куни машғулот қиламан, спорт залига бораман... Жиддий айтсам, буни вақт кўрсатади», — дея қўшимча қилди у.
Маълумот учун, Юрген Клопп ҳозирда Ред Булл компаниясининг футбол йўналиши раҳбари лавозимида фаолият юритмоқда. У 2024 йилда «Ливерпул»ни тарк этганидан бери ҳеч бир клубни бошқармаган.