Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Алварес «Барселона»га эҳтимолий трансфери олдидан Каталониядан иккита уй танлаб қўйган.
Журналист Эрнан Кастилёнинг хабарига кўра, уйларнинг бири футболчининг ўзи учун, иккинчиси эса Аргентинадан кўчиб келиши кутилаётган оила аъзолари учун мўлжалланган.
Манбага кўра, айни вақтда «Барселона» ва «Атлетико» Алвареснинг трансфери бўйича музокараларни давом эттирмоқда.
Шунингдек, 25 ёшли ҳужумчи аллақачон «Барселона» сафига қўшилишга розилик берган ва фаолиятини фақат каталонияликлар сафида давом эттиришни истамоқда.
Ҳозирда Хулиан Алварес Аргентина миллий жамоаси билан ЖЧ-2026 баҳсларида иштирок этмоқда.