Бугун
6
Ўзбек

ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг плей-оффга чиқиш имконияти ҳамон сақланиб қолмоқда

Футбол
25 июн, 02:20
«Оқ бўрилар» фақатгина 3-ўрин билан кейинги босқичга чиқиши мумкин.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг плей-оффга чиқиш имконияти ҳамон сақланиб қолмоқда
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий жамоасининг жаҳон чемпионати плей-офф босқичига чиқиш имконияти ҳамон сақланиб қолмоқда.

Фабио Каннаваро бош мураббийлигидаги жамоа гуруҳдан фақатгина 3-ўрин билан кейинги босқичга чиқиши мумкин. Айни вақтда «оқ бўрилар» бошқа гуруҳлардаги 3-ўринни эгаллаб турган жамоалар рўйхатида фақат Босния ва Ҳерцеговинани ортда қолдира олмайди.

Амалда эса қолганларни ортда қолдириш учун ушбу жамоаларнинг бари очко йўқотиши ёки ютқазиши ва ўзбекистонлик футболчилар йирик ҳисобда зафар қучиши керак бўлади.

3-ўринни эгаллаб турган жамоаларнинг сўнгги турдаги ўйинлари:

Япония — Швеция;

ХорватияГана;

Жазоир — Австрия;

Парагвай — Австралия;

Кабо-Верде — Саудия Арабистони;

Янги Зеландия — Белгия;

Конго ДРЎЗБЕКИСТОН;

Эквадор — Германия;

Сенегал — Ироқ.

ЖЧ-2026. Айни вақтда гуруҳлардаги 3-ўринни эгаллаб турган жамоалар рўйхати
Фото: Tribuna.uz

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар