Бугун
6
Ўзбек

Ҳакими — африкалик футболчилар орасидаги мундиаллар тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчи

Футбол
25 июн, 01:50
Ҳозирга қадар Ашраф жаҳон чемпионатларида жами 13 та ўйинда майдонга тушган.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Ҳакими — африкалик футболчилар орасидаги мундиаллар тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчи
Фото: Getty Images
24.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Марокаш Марокаш 4 : 2 Гаити Гаити

Марокаш миллий жамоаси ҳимоячиси Ашраф Ҳакими Африка футболида жаҳон чемпионатлари бўйича янги рекорд ўрнатди.

Футболчи африкалик футболчилар орасидаги мундиаллар тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланди. Бу натижага эришишида Марокаш миллий жамоасининг 2022 йилдаги муваффақиятли иштироки катта аҳамият касб этди. Ўшанда марокашликлар яримфиналгача етиб бориб, 7 та учрашув ўтказганди.

Ҳозирга қадар Ҳакими жаҳон чемпионатларида жами 13 та ўйинда майдонга тушган: Россиядаги мундиалда 3 та, Қатардаги турнирда 7 та ва ҳозирча яна 3 та баҳсда.

Аввалроқ Ҳакими Африка тарихидаги энг совриндор футболчига айлангани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Марокаш Марокаш
  • Гаити Гаити
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар