Жаҳон чемпионати плей-офф босқичининг илк жуфтлиги маълум бўлди.
1/16 финал босқичи доирасида Канада ва ЖАР миллий жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Жесси Марш бошчилигидаги мезбонлар В гуруҳида 2-ўринни эгаллади. Уго Брос қўл остидаги африкаликлар эса А гуруҳини 2-поғонада якунлади. Ҳар икки жамоа ҳам 3 та учрашувда 4 тадан очко тўплади.
Маълумот ўрнида, Канада ва ЖАР ўртасидаги учрашув 28 июн куни Лос-Анжелесдаги «SoFi Stadium»да бўлиб ўтади. Аввалроқ ЖАР Жанубий Кореяни мағлуб этиб, осиёликлардан 2-ўринни тортиб олгани маълум қилинганди.