Бугун
7
Ўзбек

Винисиус 3-тур ўйинида ҳам учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Футбол
24 июн, 22:00
Футболчи жаҳон чемпионати доирасидаги 3 та ўйинда 4 гол уриб, 1 ассист амалга оширди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Винисиус 3-тур ўйинида ҳам учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди
Фото: Getty Images
24.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Шотландия Шотландия 0 : 3 Бразилия Бразилия

Винисиус Жуниор жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 3-тур доирасидаги Шотландияга қарши ўйин (0:3)да учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

«Реал» вингери беллашувнинг биринчи таймида дубл муаллифи бўлди. Шунингдек, у дарвоза томон 10 та зарба йўллади, 30 та узатманинг 25 тасини аниқ амалга оширди (83 фоиз) ҳамда рақиб жарима майдонида 13 марта тўпга тегди. Бу кўрсаткич ҳар икки жамоа футболчилари орасида энг юқориси бўлди.

Қўшимчасига, Винисиус кетма-кет учинчи марта Бразилия миллий жамоаси иштирокидаги баҳснинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. У бундан аввал Марокаш (1:1) ва Ҳаити (3:0)га қарши ўйинлардан кейин ҳам ушбу мукофотни қўлга киритганди.

Маълумот ўрнида, футболчи жаҳон чемпионати доирасидаги 3 та ўйинда 4 гол уриб, 1 ассист амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Шотландия Шотландия
  • Бразилия Бразилия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар