«Лацио» ҳимоячиси Алессио Романиоли фаолиятини Яқин Шарқда давом эттиради.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Қатарнинг «Ас Садд» жамоаси италиялик 30 ёшли футболчи билан шартнома имзолаб бўлган. Тез орада у янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтади.
Романиоли сўнгги 4 мавсумни «Лацио»да ўтказди ва Маурицио Сарри қўл остида ҳимоя чизиғининг асосий фигураларидан бири эди. Ортда қолган мавсумда у барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.
Маълум бўлишича, «Лацио» Романиолнинг трансферидан тахминан 3 миллион евро товон пули олади. Футболчининг янги клубидаги йиллик маоши эса 6 миллион еврони ташкил этади.