Live
2
Ўзбек

Сайбари жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди

Футбол
24 июн, 19:29
Исмоил ҳар бир ўйинда биттадан гол урди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Сайбари жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди
Фото: Getty Images
24.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Марокаш Марокаш 4 : 2 Гаити Гаити

Марокаш миллий жамоаси яримҳимоячиси Исмоил Сайбари Ҳаитига қарши баҳсда гол уришга муваффақ бўлди.

MisterChip маълумотига кўра, Сайбари жаҳон чемпионатлари тарихида дастлабки учта ўйинининг ҳар бирида гол урган илк УЕФА ёки КОНМЕБОЛдан ташқари конфедерация вакилига айланди. Бу турнир тарихидаги ноёб кўрсаткич ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Исмоил янги мавсумни «Бавария»да бошлаши кутилмоқда. У аллақачон Мюнхен клуби билан келишувга эришган.

Маълумот учун, жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи 11–27 июн кунлари бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Марокаш Марокаш
  • Гаити Гаити
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар