Live
1
Ўзбек

Cайбари: «Фаолиятимдаги энг яхши лаҳза»

Футбол
20 июн, 13:27
Марокашлик яримҳимоячи Шотландияга қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Cайбари: «Фаолиятимдаги энг яхши лаҳза»
Фото: Getty Images
19.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Шотландия Шотландия 0 : 1 Марокаш Марокаш

Марокаш миллий жамоаси яримҳимоячиси Исмоил Сайбари жаҳон чемпионати 2-туридан ўрин олган Шотландияга (1:0) қарши баҳсдан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, футболчи ушбу ўйинда гол муаллифига айланди. Бу унинг турнирдаги иккинчи голи ҳисобланади.

«Бу фаолиятимдаги энг яхши лаҳза. Жаҳон чемпионатида ўз мамлакатинг учун ўйнаш — ҳар бир футболчининг орзуси ва мен иккита ўйинда иккита гол уриб, буни амалга ошира олдим. Браҳим Диаснинг тўп узатиш маҳорати юқори даражада, бу узатмаларни голга айлантириш эса менинг ишим», — дея Сайбарининг сўзларини келтиради FIFA расмий сайти.

Маълумот учун, С гуруҳининг 1-турида Марокаш Бразилия билан дуранг ўйнади (1:1). Сўнгги турда марокашликлар 25 июн куни Ҳаити билан беллашади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Шотландия Шотландия
  • Марокаш Марокаш
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар