Нидерландия миллий жамоаси ЖЧ-2026нинг 2-турида Швецияни 5:1 ҳисобида тор-мор этди.
Шу тариқа, «апелсинлар» ўз тарихларида тўртинчи бор жаҳон чемпионатлари доирасидаги битта учрашувда рақиб дарвозасига 5 та гол уришга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда Opta хабар берди.
Ушбу ғалабадан сўнг Нидерландия очколари сонини 4 тага етказиб, F гуруҳи турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб олди.
Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичининг 1-турида Нидерландия Япония билан жанговар дуранг қайд этган (2:2), Швеция эса Тунисни йирик ҳисобда таслим этган эди (5:1). Гуруҳнинг ҳал қилувчи сўнгги турида нидерландлар Тунис билан, шведлар эса Японияга қарши майдонга тушишади. Мазкур ўйинларнинг иккаласи ҳам 26 июн куни бўлиб ўтади.