ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 2-турида Швецияни 5:1 ҳисобида мағлуб этган Нидерландия миллий жамоаси жаҳон чемпионатлари тарихида янги рекорд ўрнатди.
Мазкур натижадан сўнг Роналд Куман шогирдлари мундиалларда кетма-кет 14 та ўйинда асосий ва қўшимча вақтда мағлуб бўлмаган жамоага айланди.
Шу тариқа, «учар голландлар» 1958–1966 йиллар оралиғида Бразилия миллий жамоаси қайд этган рекордни ортда қолдирди.
Нидерландия охирги марта жаҳон чемпионатида ўйин вақтида 2010 йилги финалда мағлуб бўлган эди. Ўшанда жамоа Испанияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган.
Айни пайтда Нидерландия F гуруҳида 4 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Швеция ҳисобида 3 очко мавжуд. Япония ва Тунис эса 2-тур учрашувини ҳали ўтказмаган.
Сўнгги турда Нидерландия Тунисга қарши, Швеция эса Японияга қарши майдонга тушади.