ОКМК жамоаси Тожикистонда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.
Клуб матбуот хизмати хабар беришича, «кончилар» йиғиндаги илк назорат учрашувини ўтказди.
Унда Тожикистоннинг «Саразм» жамоасига қарши майдонга тушди. Мураббийлар штаби ҳар бир бўлимда турлича таркибни синовдан ўтказди.
Натижада Миржалол Қосимов жамоаси рақиб дарвозасига еттита гол уриб, 7:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани расмийлаштирди.
Ўртоқлик учрашуви
ОКМК — Саразм» 7:0
Голлар: Нодирбек Абдураззоқов, Асадбек Собиржонов (дубл), Азиз Холмуродов, Элдорбек Бегимов, Сиаваш Ҳақназари (пеналти), Ҳазратжон Турсунқулов
1-бўлим таркиби: Жавоҳир Илёсов — Дилшодбек Аҳмадалиев, Аброр Каримов, Шаҳзод Тоиров, Саидафзалхон Аҳроров — Гиорги Папава, Миржамол Қосимов, Азиз Холмуродов — Нодирбек Абдураззоқов, Асадбек Собиржонов, Али Абдураҳмонов
2-бўлим таркиби: Муҳаммад Убайдуллаев — Элдорбек Бегимов, Аброр Саримсоқов, Абубакр Ризо Турдиалиев, Аҳмадулло Муқимжонов — Риан Исломов, Сиаваш Ҳақназари, Ариҳиро Центоку — Наоаки Сенага, Ҳазратжон Турсунқулов, Урош Койич.