«Страсбург» клуби бош мураббийи Гари О'Нил яқин орада фаолиятини «Ипсвич Таун»да давом эттириши кутилмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, Англия клубининг инглиз мутахассиси билан ҳамкорлик борасидаги музокаралари якуний босқичга келган.
Бунга қадар у Премер-лигада «Борнмут» ва «Вулверҳэмптон» клубларида бош мураббий сифатида муваффақиятли фаолият олиб борган эди.
Эслатиб ўтамиз, Саффолк графлиги жамоасини аввалроқ Киран Маккенна бошқарган эди. У ортда қолган мавсум якунларига кўра жамоани Англия Премер-лигага олиб чиқди ва шундан сўнг фаолиятида танаффус қилишни истаб, клубни тарк этди.