Чилининг «Университад де Чили» бош мураббийи Фернандо Гаго юрак билан боғлиқ муаммо сабабли шошилинч равишда шифохонага олиб кетилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, унда юрак хуружи аломатлари кузатилган ва шифокорлар зудлик билан тиббий муолажаларни бошлаган.
Клуб расмий баёнотига кўра, аргентиналик 40 ёшли мутахассис ҳозирда барқарор ҳолатда бўлиб, шифокорлар назорати остида қолмоқда. У яқин кунларда жамоа машғулотларида жамоага ёрдам бера олмайди.
Маълумот учун, Фернандо Гаго футболчилик фаолияти давомида «Реал», «Бока Хуниорс», «Рома» ва «Валенсия» сафида тўп тепган. Аргентина миллий жамоаси сафида 61 та ўйинда майдонга тушган.