Бугун
17
Ўзбек

«Тоттенҳэм» Тонали учун курашни давом эттирмоқда

Футбол
20 июн, 16:12
Лондон клуби илк таклифи рад этилганига қарамай, музокараларни тўхтатгани йўқ.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Тоттенҳэм» Тонали учун курашни давом эттирмоқда
Foto: Getty Images

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, «Тоттенҳэм» уч кун аввал «Нюкасл» яримҳимоячиси Сандро Тонали учун расмий таклиф юборган.

Бироқ «шпорлар» томонидан таклиф қилинган 75 миллион фунт стерлинг дарҳол рад этилган.

Манба таъкидлашича, «Тоттенҳэм» раҳбарияти бу сумма трансферни амалга ошириш учун етарли бўлмаслигини олдиндан билган ва таклиф музокараларни бошлаш режасининг бир қисми бўлган.

Шундан буён томонлар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда ва Лондон клуби трансферни якунлаш ниятидан воз кечгани йўқ.

Қайд этилишича, «Тоттенҳэм» бош мураббийи Роберто Де Зерби Тоналини жамоасида кўришни истамоқда ва ушбу трансферни қўллаб-қувватламоқда.

Ҳозирча «Нюкасл» футболчини қўйиб юборишга тайёрми ёки йўқми, бу борада аниқ қарор йўқ, бироқ «Тоттенҳэм» босимни кучайтиришда давом этмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Нюкасл Нюкасл
Бугунги янгиликлар