«Нюкасл» клуби германиялик ҳужумчи Ник Волтемаде билан хайрлашишга тайёр. Бу ҳақда журналист Марк Брус хабар бермоқда.
Манбанинг хабар беришича, ёзги трансфер вақтида 24 ёшли ҳужумчи катта эҳтимол билан «қарғаларни»ни тарк этади.
Унга Дортмунднинг «Боруссия», «Атлетико» ва «Астон Вилла» клублари қизиқиш билдирмоқда.
Қайд этилишича, «Нюкасл» Ник бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Волтемаденинг сотувидан тахминан 65 миллион евро ишлаб олмоқчи. Бироқ қизиқиш билдираётган жамоалар Волтемадени сотиш олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи.
Ўтган ёзда инглиз клуби Никни 75 миллион евро эвазига сотиб олганди. Бу вақт давомида футболчи 51 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 5 та ассистни қайд этди.