Бугун
7
Ўзбек

Анчелотти: «Жамоа анча яхшиланди ва ҳозир жуда кучли кўриняпмиз»

Футбол
24 июн, 21:30
Бразилия бош мураббийи Шотландияга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Анчелотти: «Жамоа анча яхшиланди ва ҳозир жуда кучли кўриняпмиз»
Фото: Getty Images
24.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Шотландия Шотландия 0 : 3 Бразилия Бразилия

Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 3-тур доирасидаги Шотландияга қарши ўйин (3:0)дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ҳозир биз ҳақиқий жамоа сифатида ўйнаяпмиз, бу эса асосий мақсадимиз эди. Биз мукаммал эмасмиз, ҳали яхшилашимиз керак бўлган жиҳатлар бор. Тўп назорати бизда бўлган пайтларда тезроқ ҳаракат қилишимиз мумкин.

Мен хурсандман, чунки жамоа анча яхшиланди ва ҳозир жуда кучли кўриняпмиз. Плей-офф босқичида кучли бўлиш жуда муҳим. Бизда айнан шундай жамоа бор.

Биринчи ўйинга нисбатан хатолар камайди, темп ошди ва ҳужумда самарадорлик яхшиланди», — деди Анчелотти.

Маълумот ўрнида, бразилияликлар гуруҳда 7 очко тўплаб, С гуруҳида 1-ўринни эгаллаган ҳолда плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Шотландия Шотландия
  • Бразилия Бразилия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар