Мексика миллий жамоаси дарвозабони Гилермо Очоа 2026 йилги жаҳон чемпионати доирасидаги Чехияга қарши баҳс (3:0)да майдонга тушди.
40 ёшли посбон ўйиннинг 78-дақиқасида захирадан майдонга тушди. У учрашувни асосий таркибда бошлаган Раул Ранхел ўрнини эгаллади.
2025/2026 йилги мавсумда Кипрнинг АЕЛ клуби сафида тўп тепган дарвозабон учун бу фаолиятидаги олтинчи жаҳон чемпионати бўлди. Қайд этиш лозим, у 2006 ва 2010 йилги мундиалларда жамоа қайдномасидан жой олган бўлса-да, майдонга тушмаганди.
Маълумот ўрнида, Гилермо Очоа ушбу турнирдан кейин футболчилик фаолиятини якунлайди. Жаҳон чемпионатларида иштирок этиш бўйича яна икки рекордчи эса Криштиану Роналду ва Лионел Месси ҳисобланади.