Жанубий Корея миллий жамоаси бош мураббийи Ҳонг Менг Бо жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 3-тур доирасидаги ЖАРга қарши ўйин (0:1) ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Футболчилар бор кучини беришди, аммо ўтказиб юборилган биринчи гол жуда ачинарли бўлди. Кутилганидан паст натижа қайд этилгани учун бош мураббий сифатида жавобгарликни ўз зиммамга оламан», — деди мутахассис.
Маълумот ўрнида, Жанубий Корея миллий жамоаси 3-тур якунларига кўра 3 очко билан А гуруҳида 3-ўринни эгаллади. Жамоа ушбу баҳсдаги мағлубият сабаб тўғридан-тўғри плей-офф босқичига чиқиш имконидан маҳрум бўлди.