Бугун
6
Ўзбек

Бразилия — мундиаллар тарихида 50 та қуруқ ўйин ўтказган илк жамоа

Футбол
25 июн, 01:20
Анчелотти шогирдлари ўз гуруҳида 7 очко тўплаб, 1-ўринни эгаллади.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Бразилия — мундиаллар тарихида 50 та қуруқ ўйин ўтказган илк жамоа
Фото: Getty Images
24.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Шотландия Шотландия 0 : 3 Бразилия Бразилия

Бразилия миллий жамоаси мундиаллар тарихида 50 та қуруқ ўйин ўтказган илк жамоага айланди. Бу ҳақда Opta статистик портали хабар берди.

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 3-турида бразилияликлар Шотландияни йирик ҳисобда мағлуб этди — 3:0. Карло Анчелотти шогирдлари гуруҳда 7 очко тўплаб, 1-ўринни эгаллади ва ишончли тарзда плей-офф босқичига йўл олди.

Маълумот ўрнида, ушбу нуфузли турнир АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида ўтказилмоқда. Амалдаги жаҳон чемпиони эса Аргентина миллий жамоаси ҳисобланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Шотландия Шотландия
  • Бразилия Бразилия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар