Live
2
Ўзбек

Мендеш Ўзбекистонга урган голи ҳақида: «Жарима зарбасини Роналду амалга оширади деб ўйлашди»

Футбол
24 июн, 15:05
Португаллар ҳимоячиси Неъматов дарвозасига жаримадан тўп киритди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Мендеш Ўзбекистонга урган голи ҳақида: «Жарима зарбасини Роналду амалга оширади деб ўйлашди»
Foto: Getty Images
23.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Португалия Португалия 5 : 0 Ўзбекистон Ўзбекистон

Португалия миллий жамоаси ҳимоячиси Нуну Мендеш Ўзбекистонга (5:0) қарши Жаҳон чемпионати баҳсида жарима тўпидан урган голи ҳақида фикр билдирди.

«ПСЖ» аъзоси 17-дақиқасида тўғридан тўғри жарима зарбасидан Абдувоҳид Неъматов дарвозасини ишғол қилди. Тўп олдида ҳужумчи Криштиану Роналду ҳам турганди.

«Биз буни машқ қилганмиз. Ҳамма жарима зарбасини Криштиану тепади деб кутади. Буни яна такрорлаш мумкин. Балки мен билан бу сафар ўхшамас, лекин бошқа ўйинчилар билан амалга ошиши мумкин.

Хурсандми. Жуда диққат билан ўйнадик. Гуруҳда биринчи бўлиш учун кейинги баҳсга тайёрланишимиз керак.

Танқид — футболнинг бир қисми, бунга ўрганиб қолганмиз. Жамоада ҳамма бир-бирига ёрдам беради. Биз бунга тайёрмиз. Энг муҳими — ўз ғоямизга ва мураббий биздан нимани хоҳлаётганига эътибор қаратиш»,
— деди Мендеш TVI’га берган интервюсида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар