«Рома» вингери Матиас Соуле ёзги трансфер вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.
Манбага кўра, «Борнмут», «Боруссия Д», «Астон Вилла» ва «Байер» жамоалари аргентиналик 23 ёшли футболчига қизиқмоқда.
Ўз навбатида «бўрилар» Соулени сотишга тайёр. Аммо клуб унинг трансферидан 40 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Ўтган мавсумда Соуле «Рома» сафида барча турнирларда жами 42 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 7 та гол ва 8 та голли узатма ёздириб қўйган.
Рим клуби А Серияда 3-ўринни эгаллаб, кейинги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.