«Марсел» вингери Мэйсон Гринвуд фаолиятини «Рома»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Republica нашри хабар берди.
Манбага кўра, «бўрилар» англиялик 24 ёшли футболчи бўйича музокараларни давом эттирмоқда. «Рома» Гринвудни сотиб олиш учун 75 миллион евро сарфлашга тайёр.
Бироқ ҳозирда римликлар Франция клубига фақат 20 миллион еврони ўтказишни хоҳламоқда, қолган 55 миллионнинг тўловини эса икки ёки уч йилга бўлиб тўлашни таклиф қилмоқда.
Футболчининг ўзи эса янги жамоасида йилига 5 миллион евро атрофида маош олиши мумкин.
Ўтган мавсумда Гринвуд барча турнирларда 45 та ўйинда иштирок этиб, 26 та гол урди ҳамда 11 та голли узатмани амалга оширган.