Бугун
6
Ўзбек

Неймар: «Винисиус ҳозир Бразилиянинг асосий футболчиси»

Футбол
25 июн, 10:30
Тажрибали ҳужумчи жамоадошининг ажойиб спорт формасини алоҳида эътироф этди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Неймар: «Винисиус ҳозир Бразилиянинг асосий футболчиси»
Foto: Getty Images
24.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Шотландия Шотландия 0 : 3 Бразилия Бразилия

Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси Неймар Винисиус Жуниорнинг жамоа учун тутган ўрни ҳақида фикр билдирди.

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 3-турида Бразилия Шотландияни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу баҳсда Винисиус дубл муаллифига айланди, Неймар эса 76-дақиқада захирадан майдонга тушиб, 2023 йилдан бери миллий жамоа сафидаги илк учрашувини ўтказди.

«Мухлислар ва атрофимдаги барча мени қўллаб-қувватлаётганидан хурсандман. Аммо бундан ҳам муҳими, жамоамиз яхши ўйин кўрсатаётганидир.

Винининг ҳозирги спорт формасидан жуда хурсандман. У бугунги кунда Бразилия терма жамоасининг асосий футболчиси. Винисиус ажойиб формада, бизга ёрдам бермоқда ва ўйинлар тақдирини ҳал қилмоқда. Бу жамоамиз учун жуда муҳим.

Энди олдинда плей-офф баҳслари турибди. Асосий мақсадимизга эришиш учун ғалаба қозонишда давом этишимиз керак», — деди Неймар.

Маълумот учун, Винисиус Жуниор ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида 4 та гол ва 1 та ассист қайд этиб, турнирнинг энг сермаҳсул футболчиларидан бири бўлиб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Шотландия Шотландия
  • Бразилия Бразилия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар