Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор бош мураббий Карло Анчелотти ҳақида илиқ фикрлар билдирди.
«Менга Карло Анчелотти қўл остида ишлаш жуда ёқади. У дунёнинг энг яхши мураббийи», — дея Винисиуснинг сўзларини келтирди журналист Фабрицио Романо.
Маълумот учун, Карло Анчелотти ЖЧ-2026 олдидан Бразилия миллий жамоаси бош мураббийига айланган эди. Винисиус эса италиялик мутахассис билан аввал Мадриднинг «Реал» клубида ҳам муваффақиятли ҳамкорлик қилган. Бразилия миллий жамоаси Анчелотти бошқарувида ЖЧ-2026 гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлаб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.