«Ювентус» ёзги трансферлар ойнасида дарвозабон харид қилишни режалаштирмоқда.
Тuttosport хабарига кўра, туринликлар «Рома» посбони Миле Свиларни асосий номзодлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.
Манбага кўра, римликлар 26 ёшли дарвозабонни 35–40 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Свилар 2022 йилда «Бенфика»дан эркин агент сифатида «Рома» сафига қўшилганди. Унинг римликлар билан тузган шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
2025/26 йилги мавсумда сербиялик дарвозабон барча мусобақаларда 48 та баҳсда майдонга тушди. У 44 та гол ўтказиб юборди ва 21 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Маълумот учун, Тransfermarkt портали Миле Свиларнинг трансфер қийматини 35 миллион еврога баҳолаган. Сўнгги мавсумдаги ишончли ўйини туфайли у А Сериянинг энг барқарор дарвозабонларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.