Бугун
6
Ўзбек

«Реал» Олисе учун жаҳон трансфер рекордини янгилашга тайёр

Футбол
25 июн, 08:45
Мадрид клуби «Бавария» юлдузи учун 222 миллион евродан ҳам кўпроқ таклиф қилиши мумкин.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Реал» Олисе учун жаҳон трансфер рекордини янгилашга тайёр
Foto: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби «Бавария» вингери Майкл Олисени трансфер қилиш учун жаҳон рекордини янгилашга тайёр.

Журналист Мигел Серрано хабарига кўра, клуб президенти Флорентино Перес франциялик футболчини ҳар қандай ҳолатда ҳам Мадридга олиб келишни мақсад қилган.

Манбага кўра, «Реал» дастлаб 180 миллион евролик таклиф билан чиқади. Агар бу рад этилса, иккинчи таклиф 200 миллион еврони ташкил қилади. У ҳам қабул қилинмаса, мадридликлар 222 миллион евродан ортиқ маблағ таклиф қилиб, жаҳон трансфер рекордини янгилашга тайёр.

Ҳозирги рекорд 2017 йилда «ПСЖ» томонидан Неймар учун «Барселона»га тўланган 222 миллион еврога тегишли.

24 ёшли Олисе ўтган мавсум «Бавария» сафида барча мусобақаларда 52 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 31 та ассист амалга оширди.

Маълумот учун, Майкл Олисе 2025/26 йилги мавсумнинг энг сермаҳсул футболчиларидан бири бўлди. У Бундеслига ва Европа футболидаги энг талабгир вингерлардан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар